
Семеньо: "Холанд — дунёдаги энг кучли ҳужумчи"
"Борнмут" вингери Антуан Семеньо "Манчестер Сити" форварди Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.
"Холанд — биринчи рақамли футболчи. Унинг голларини кўриб, "ҳаётда у бундай бўлмаса керак" деб ўйлайсан. Лекин у ҳақиқатдан ҳам шундай! Қаранг-а, қандай баланд бўйли, жисмонан бақувват, тезкор ва гол уришни жуда яхши билади. Ҳужумчи учун керак бўлган барча сифат унда бор", — деди Семеньо "City Report" нашрига.
Жорий мавсумда Эрлинг Холанд АПЛда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, 25 ёшли норвегиялик форвард сентябрь ойида АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Комментарии