Семеньонинг МЮга трансфери барбод бўлади(ми)?
"Борнмут" вингери Антуан Семеньо қишки трансферлар бозорида "Манчестер Юнайтед"га ўтмаслик эҳтимоли бор.
"The Athletic" нашри берган хабарларга кўра, "қизил иблислар" бош мураббийи Рубен Аморим Семеньони яхши кўради ва имкон қадар тезроқ уни жамоага олиб келишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ манкунянликлар январь ойида "Борнмут"нинг молиявий талабларини қондириш эҳтимоли жуда пас баҳоланмоқда. Қайд этилишича, ганалик футболчининг шартномасида 73,5 миллион евролик товон пули белгиланган. Футболчининг "гилослар" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзида якунига етади.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсумда умумий 12 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар