Сен бўлмасанг бошқаси! “Сити” Тонали ўрнига бошқа ўйинчи топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” келаси ёз ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш устида иш олиб бормоқда. “Шаҳарликлар” яна “Байер”да ўйнаётган Иброҳим Маза номзодига қайтган.

Асли жазоирлик бўлган Иброҳим Германияда туғилган ва немис футболи тарбияланувчиси ҳисобланади.

20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўтган ёзда “Манчестер Сити” диққатига тушган эди, аммо “Байер Леверкузен” барча рақобатчиларини ортда қолдириб, Маза билан тахминан 12 миллион евро эвазига беш йиллик шартнома имзолади.

Хабарларга кўра, “Манчестер Сити” бу ёз Мазани сотиб олишга қайта уриниб кўриши айтилаётган бўлса-да, “Байер” янги юлдуз билан хайрлашмоқчи эмас.

Иккинчи лигадаги “Герта” клубидан Бундеслига грандига ўтган Маза янги жамоасидаги дебют мавсумида барча мусобақаларда 38 та ўйиннинг 26 тасида асосий таркибда майдонга тушиб, бешта гол урди ва олтита голли узатма берди.

Февраль ойида Мазадан “Байер”даги энг ёрқин лаҳзаси ҳақида сўралганда, у 2025 йил ноябрида “Манчестер Сити”га қарши Чемпионлар лигаси ўйинида (2:0 ҳисобида ғалаба) берган голли узатмасини эслади.

- Мен Патрик Шикка “Манчестер Сити”га қарши ўйинда берган голли узатмамни эслайман. Бу жуда ўзига хос ҳолат эди, биз ўша ўйинда ғалаба қозонгандик, - деди Иброҳим Маза.

Dzair Sport Plus ва Sport Witness каби манбалар маълумотига кўра, “Байер”  манчестерликларнинг дастлабки таклифини рад этган ва Берлинда туғилган футболчи учун тахминан 70 миллион евро талаб қилмоқда.

“Байер” қишки трансфер ойнаси вақтида “Атлетико Мадрид”нинг Маза бўйича 35 миллион евро миқдоридаги таклифини рад этган ва бошқа чорловларни ҳам кўриб чиқмаган. Клуб Мазани сотиш ниятида эмас ва шу боис унга катта нарх белгилаган.

“Манчестер Сити” аслида ярим ҳимояга “Ньюкасл”дан Сандро Тоналини олиб келмоқчи эди. Бироқ бу трансферни амалга ошириш ўта мураккаб жараённи талаб этади. Шунингдек, “шаҳарликлар” скаутлари “Герта”дан Кеннет Айхорн, “Ноттингем Форест”дан Эллиот Андерсон ва “Вест Хэм”дан Матеуш Фернандешни ҳам кузатмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!