Сенегал - Колумбия учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди
Ads

Ҳозиргина “Самара Арена”да ЖЧ-2018нинг “H” гуруҳи сўнгги туридан ўрин олган Сенегал ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

74-дақиқада Йерри Мина томонидан киритган ягона голи якунда Колумбияга муҳим уч очко ва гуруҳ ғолиблигини тақдим этди.

Ўйин якунида айнан Мина ФИФА томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.