Сенегал жаҳон чемпионатлари тарихига кирди

Сенегал  терма жамоаси жаҳон чемпионатларида илк бор фэйр-плей қоидаси бўйича гуруҳда қолиб кетган илк терма жамоа бўлди.

Таъкидлаш керакки, сўнгги уч турдан сўнг гуруҳда Япония ва Сенегал бир ҳил очко тўплашди. Эътиборлиси, уларнинг тўплар нисбати ҳам бир ҳил кўриниш олди.

Бу вазиятда эса мусобақа регламентига кўра кўрсатилган сариқ ва қизил карточкалар инобатга олинди ва ҳакамлар томонидан бироз кўпроқ огоҳлантирилган африкалик футболчилар мусобақани тарк этишди.