Суперклуб Шомуродов учун учта юлдузини ва пул таклиф қилди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Янги мавсумда Туркия чемпионлиги учун курашиш қаторида Европа Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилган “Фенербаҳче” ҳужум чизиғини кучайтиришга алоҳида эътибор бермоқда.

Истанбулликлар жамоа ҳужумкорлигини ошириш ва олдинги чизиқда рақобатни кучайтириш учун ўтган мавсум Туркия Суперлигаси тўпурари бўлган Элдор Шомуродовни асосий трансфер нишони сифатида белгилади.

“Фенербаҳче” раҳбарияти ўзбек футболчисини қўлга киритиш учун “Истанбул Башакшеҳир” клуби умуман кутилмаган таклиф тайёрлади.

Шомуродовга “Фенербаҳче” клуби президенти Азиз Йилдирим шахсан қизиқиш билдирмоқда. Жамоа бош мураббийи Исмоил Картал ҳам Элдор Шомуродов номзодини тасдиқлаганидан кейин клуб мутасаддилари трансфер бўйича амалий ишларга киришди.

Туркиянинг нуфузли манбалари – sporx.com ва fotomac.com.tr сайтларининг тасдиқлашича, Азиз Йилдирим клуб президенти сайлови олдидан берган ваъдасини бажариш мақсадида жамоага икки ҳужумчи Ведат Мурики ва Элдор Шомуродовни олиб келиб, мухлислар ишончи ва эътиборини қозонишга жиддий ҳаракат қилмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, Азиз Йилдирим шу ҳафта охирида Шомуродов трансферини муҳокама қилиш учун “Истанбул Башакшеҳир” хўжайини  Гёксел Гюмюшдағ билан учрашиб, биринчи расмий таклифини ўртага қўядиган бўлди.

“Фенербаҳче” раҳбарияти ҳамшаҳарларига энг зўр тўпурарни қўйиб юбориш учун жамоа вакилларидан уч нафарини таклиф қилган. Улар Шомуродов трансфери доирасида Туркия миллий терма жамоаси ўйинчиларидан Ченгиз Ундер ва Чағлар Суюнжуни, шунингдек, бразилиялик легионер Родриго Бекаони “Башакшеҳир”га жўнатишга тайёр.

Қўшимчасига Азиз Йилдирим муайян миқдорда Шомуродов трансфери бўйича бадал пули ҳам қўшиб беришини таъкидлаган.

“Фенербаҳче” хўжайинлари Элдорга бу қадар жиддий қизиқаётгани бежиз эмас. Улар Шомуродовни олиш орқали, ҳужум чизиғини имкониятларини кенгайтириш билан бирга, олдинги чизиқ вакиллари ўртасида айрим ҳужумчилардан воз кечиб, таркибни қисқартирмоқчи.

Таъкидлаш жоизки, “Башакшеҳир” Шомуродовни “Рома”дан олиш учун жами 5,8 миллион евро харажат қилган. Ўтган йили ёзда бир мавсумлик ижара муддати учун 3 миллион евро тўлаган истанбулликлар яқинда римликлар ҳисоб-рақамига яна 2,8 миллион евро ўтказиб, трансферни тўлиқ якунлади.

Якунланган мавсумда Туркия чемпионатида 22 та гол урган ўзбек ҳужумчисининг transfermarkt порталидаги бозор қиймати 7 миллион еврога кўтарилди. Бироқ “Башакшеҳир” ўз тўпурари учун бундан анча баланд нарх сўраяпти.

Турк матбуотининг ёзишича, аввалига Элдор Шомуродовнинг трансфер қийматини 10 миллион еврога баҳолаган “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчи учун даъвогарлар сони ортиб бораётганини инобатга олиб, бу суммани 15 миллион еврога кўтарди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродовга Саудия Арабистони клубларидан ва Туркиянинг “Трабзонспор” жамоасидан чорловлар бўлаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.   

Ўзбек футболчисининг кейинги манзили "Челси" ёки Франция бўлади!

Ўзбеклар билан "ҳаёт учун ўйин" бўлади! Конго бош мураббийи Ўзбекистоннинг кучли томонини айтди

Ўзбекларда шу ўйинчи зўр экан! Футбол скаути Европа клубларини ўзбек футболчисига эътибор қаратишга чақирди

Эссиз, Ҳусановнинг кўз ёшлари: Ўзбекистон муваффақиятсизлигининг учта катта сабаб очилди
Беҳруз Каримов Роналду билан бирга мундиал рекордчиси бўлди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!