Сенне Ламменс — "Манчестер Юнайтед" дарвозабонлари ҳақидаги танқидларга жавоб берди
Ёзги трансферлар ойнасида "Манчестер Юнайтед" сафига келиб қўшилган Сенне Ламменс дебют учрашувидан сўнг таассуротлари ҳамда айрим дарвозабонларга бўладиган танқидлар ҳақида гапирди
"Сўнгги йилларда дарвозабонлар атрофида жуда кўп шов-шув бўлди. Уларга нисбатан салбий фикрлар кўп айтилди. Лекин бу мени безовта қилмади. Мен бошқалар ибрат оладиган дарвозабон бўлишни хоҳлайман. Орзум — кейинги ўн йил давомида бу ерда ўйнаб, клуб учун муҳим шахсга айланиш ва из қолдириш. Бу — менинг узоқ муддатли мақсадим.
Илк ўйинимдан сўнг мухлислар мен ҳақимда қўшиқ айтганини эшитиш жуда ёқимли бўлди. Бу катта комплимент, айниқса дебют баҳсида. Бироқ мен бу энтузиазмни ортиқча катта деб ҳисобламайман — ҳали Петер Шмейхел каби афсонавий дарвозабонлар билан бир сафда тура олиш учун кўп иш қилишим керак.
Қачонки ишинг яхши кетмаса — сени танқид қилишади, яхши кетса — осмонга кўтарадилар. Шунинг учун одамлар нима дейишини жуда ҳам ўйламайман. Аммо "Сандерленд" (2:0) билан бўлган дебют мен учун қанчалик муҳим эканини яхши тушунардим. Илк таассурот яхши бўлиши керак эди — ва мен бунга эришдим. Ҳеч қандай ажойиб сэйвлар қилмаган бўлсам-да, хотиржам ўйнадим. Шу нарсадан фахрланаман", — деди Ламменс "HLN" нашрига берган суҳбатида.



Комментарии