Сенсация! 1-турда фарғоналиклар етакчи,
Ads

Хабарингиз бор, 1-4 март кунлари Суперлига-2018 биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Беллашувларнинг натижалари билан сиз сайтимиз орқали танишиб боргансиз, албатта.

Биз энди мазкур баҳсларга қанча мухлис келгани борасида маълумотлар берамиз.

Дастлабки турда мамлакатимизнинг 6 стадионига жами 80617 одам келди. Бу бир ўйинга ўртача 13436ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Фарғонадаги “Нефтчи” – “Насаф” қарама-қаршилигига тўғри келди. Ушбу баҳсни “Истиқлол” ўйингоҳида 19632 ишқибоз кузатиб борди. Турнинг марказий беллашуви “Бунёдкор” – АГМК учрашувига 12475 томошабин ташриф буюрди. Энг кам мухлис “Металлург” – “Навбаҳор” ўйинига тўғри келди 8175.

Қуйида Суперлиганинг биринчи турига келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Нефтчи” – “Насаф” 0:0. 19632 томошабин

“Пахтакор” – “Сўғдиёна” 2:0. 15026 томошабин

“Бухоро” – “Қўқон-1912” 1:0. 13495 томошабин

“Бунёдкор” – АГМК 1:1. 12475 томошабин

“Қизилқум” – “Локомотив” 0:3. 11814 томошабин  

“Металлург” – “Навбаҳор” 0:0. 8175 томошабин

Минбар

Барча блоглар