Сенсация кўтарган қозоқ дзюдочиси ўзбек паҳлавонига ютқазганидан кейин ҳақиқатни айтди

Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларида медаллар учун кураш қизғин давом этмоқда.

Дзюдо бўйича 100 килограммгача бўлган вазн тоифасининг энг қизиқарли баҳсларидан бири қўшни мамлакатлар – Ўзбекистон ва Қозоғистон полвонлари – Музаффар Тўрабоев ва Нурлихан Шархан ўртасида кечди.

Истеъдодли дзюдочи Нурлихан Шархан биринчи босқичда таниқли рақиб – икки карра Европа чемпиони бельгиялик Тома Никифоровни мағлубиятга учратганди. Қозоғ полвонининг 31 ёшли рақибни енггани шов-шувли натижа сифатида эътироф этилди.

Нирлихан чорак финал учун баҳсда ўзидан бўйи анча баланд бўлган Музаффар Тўрабоев билан баҳс олиб борди. Учрашувда ҳамюртимиз иппон баҳоси билан рақиби устидан ишончли ғалабага эришди.

Нурлихан Шархан мағлубиятдан кейин ушбу баҳс ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Биринчи учрашувда мен Бельгиядан келган спортчидан кучли чиқдим. Лекин иккинчи босқичда ўзбекистонлик рақибга ютқазиб қўйдим.

Шуни айтаманки, мен очиқ ва ҳалол курашдим, боримни бердим. Шунингдек, мураббийларим берган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилдим. Шу билан бирга чарчаганим, толиқиб қолганим ҳам йўқ.

Рақибимнинг бўйича меникидан баланд бўлса ҳам, куч-қувват жиҳатидан мендан устун эди, деб айтолмайман. Бўйимиздаги фарқ мағлубиятга сабаб бўлгани йўқ. Бу менга умуман ноқулайлик туғдирмади.  Ҳакамларга ҳам ҳеч қандай эътирозим йўқ. Мен барча хатоларга ўзим йўл қўйдим, деб ҳисоблайман.

Олимпиада шундай мусобақаки, унда ҳамма нарсага сабр-тоқат билан, хотиржам муносабатда бўлиш керак. Бу гал қўлимдан келган барчасини қилдим.  

Энди кейинги Олимпия ўйинларида ғолиб чиқишга умид қиламан. Барча мухлисларимиз, ватандошларимиз ва оиламни мени қўллаб-қувватлаб туришгани учун раҳмат айтаман, - деди Нурлихан Шархан.

Қозоғистонлик рақибидан устун келган Музаффар Тўрабоев катта тажрибага эга маҳоратли дзюдо усталаридан ҳисобланади. 24 ёшли ўзбек паҳлавони 2022 йилги жаҳон чемпионати ғолибидир. Бундан ташқари, Музаффар Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатлари, “Катта Дубулға” турнирлари ва нуфузли халқаро мусобақаларда мунтазам шоҳсупага кўтарилиб келади.  

Музаффар Тўрабоев ҳали Париж Олимпиадаси медаллари учун курашни давом эттирмоқда.

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Duvlan
01/08/2024 19:09
Балли Мвзаффар, омад ёр бўлсин!
Mahmud Ttww
01/08/2024 20:22
Музаффар ҳам чичиб қўйди озорбойжонга ютқазиб.
&
Усмонбек
01/08/2024 19:51
Азарбайжанди ютолмай.а.киб.куйди
Abdug'aniyev Abdulloh
01/08/2024 19:43
Endi medalsiz qaytish uyat bo'ladi
&
Duvlan
01/08/2024 19:09
Балли Мвзаффар, омад ёр бўлсин!
&
Duvlan
01/08/2024 19:09
Балли Мвзаффар, омад ёр бўлсин!