"Сент-Этьен" 38 йил кутдан воқеа юз берди

"Сент-Этьен" Франция кубоги ярим финали доирасида "Ренн" жамоасини мағлуб этди ва турнирнинг финал босқичига йўл олди.

Клуб турнир финалида ПСЖ билан баҳс олиб боради. Ушбу ўйин 25 апрель куни "Стад де Франс" стадионида бўлиб ўтади.

Эътиборли жиҳати, "кўклар" Франция кубоги финалида сўнгги бор 1982 йилда иштирок этишган. Умумий ҳисобда эса клуб 9 маротаба финалда тўп суриб, олти маротаба унвон соҳибига айланган.

Ўз навбатида ПСЖ Франция кубогида 12 маротаба зафар қучган ва тўрт маротаба имкониятни бой берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!