Сент-Пьер: "Бутун фаолиятим давомида ўзимга ёлғон гапириб келдим"

  • 21 июль, 15:51
  • 0
  • MMA

Афсонавий канадалик аралаш яккакураш жангчиси ва икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жорж Сент-Пьер жанглари олдидан дуч келган психологик муаммолари ва улар билан қандай курашгани ҳақида айтиб берди.

"Жанг ўтказиладиган куни эрталаб, танамда чарчоқ ҳис қилган ҳолда уйғондим, чунки ўша кеча тўйиб ухлолмагандим. Бу эса бўлажак жангимга салбий таъсир қилиши мумкин эди. Аммо кейин нима қилдим, биласизми? Ўзимга ўзим ёлғон гапирдим, спарринг шеригим ва мураббийимни алдадим. Ўзимни жуда яхши ҳис қилаётганимни ва жангга тайёрлигимни айтдим. Нега шундай қилдим? Чунки менинг фирклашим менга таъсир ўтказишини билардим. Бутун фаолиятим давомида бунга ишонч ҳосил қилдим. Бутун фаолиятим давомида ўзимга ёлғон гапириб келдим, ҳатто қўрқиб кетганимда ва ниҳоятда ноқулай вазиятларга тушганимда ҳам. Ўз-ўзимга "менда ҳаммаси яхши", дея таъкидладим. Шу орқали муваффақиятга эришишимга 100% ишонч ҳосил қилдим", – деди Сент-Пьер "Anik and Florian" подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Сент-Пьер сўнгги жангини 2017 йилнинг октябрь ойида ўтказган ва 2019 йилнинг февралида фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!