Сербия терма жамоаси бош мураббийсиз қолди
Сербия футбол иттифоқи ўзининг расмий сайтида терма жамоа бош мураббийи Младен Крстаичнинг ўз лавозимини тарк этгани ҳақида эълон қилди.
Юқоридаги манбаага кўра томонлар ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келишган.
Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли мутахассис Сербия терма жамоасини 2017 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Унинг бошқарувидаги терма жамоа ЖЧ-2018да гуруҳда қолиб кетган эди.
Фикрлар