Сербиялик мутахассис “Қўқон-1912”ни тарк этди

Трансфер ойнаси очиқлиги муносабати билан жамоамизда ўзгаришлар давом этмоқда.

Мавсум бошида “Қўқон-1912” жамоаси сафига келиб қўшилган дарвозабон Музаффар Абдуллаев чемпионатнинг қолган қисмини бошқа клубда, аниқроғи, “Нефтчи”да давом эттирадиган бўлди. Ўртадаги шартнома ҳар икки томоннинг розилиги билан бекор қилинди.

“Қўқон-1912” жамоаси мурабббийлар штабида ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Мавсум арафасида клубимиздаги фаолиятини бошлаган сербиялик мутахассис Дражен Дукич ҳам жамоамизни тарк этган.

Минбар

Барча блоглар