Серена Уильямсга жарима солинди

Уильямс US Open финалида Наоми Осакага қарши ўйинда минорадаги ҳакам билан тортишган ва ракеткасини отиб юборган эди.

Ташкилотчилар эса уни 17 минг АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортишди. Шуларнинг 10 минги ҳақорат учун, 4 минг доллар мураббийнинг трибунадан туриб Серенага кўрсатма бергани учун ва яга 3 минг доллар эса ракеткани уриб синдиргани учун белгиланди.

Бу пуллар 36 ёшли ракетка устасининг мукофот  пулидан ушлаб қолинади. Маълумот учун, Серена ушбу турнирда 1,85 млн доллар фойда олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!