Серенага қарши кортга чиқишдан мамнунлигини айтган теннисчи охири пушаймон бўлди
Ads

Австралия очиқ чемпионатининг дастлабки даврасида иккинчи рақамда сараланган Серена Уильямс билан куч синашишдан мамнулигини билдирган швейцариялик Белинда Бенчич ўзи кутган натижага эришолмади.

Тажриба ва маҳорат бобида рақибасидан анча устун бўлган америкалик теннисчи бир соату 19 дақиқа ичида ғалабани қўлга киритди. Ўйин 6:4, 6:3 ҳисобида Серенанинг фойдасига ҳал бўлди.

Серена Уильямс кейинги даврада чехиялик Люси Шафаржовага қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz