Сергеев асосий таркибда майдонга тушган баҳсда "Актобе" ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди

Қозоғистон Премьер-лигаси 6-тури доирасидаги "Актобе" - "Шахтёр" Карағанда учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Биринчи таймда Арсен Хубулов 2 маротаба гол киритган бўлса, 74-дақиқада Аидос Таттибаев ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 

Мағлубиятга учраган "Актобе" 9 очко билан 6-ўринда қоладиган бўлди. 

Игорь Сергеев беллашувда 63 дақиқа ҳаракат қилди ва захирага олинди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!