Сергей Арслонов: Мавсумни ғалаба билан якунлашни хоҳлагандик
Cоcа-Cола Суперлига 26-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Сурхон" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арслонов ўз фикрларини билдириб ўтди:
“Мухлисларни ва жамоадагиларни навбатдаги ажойиб ғалаба билан табриклайман. Мавсумни ғалаба билан якунлашни хоҳлагандик ва муваффақиятга эришдик. Ўйлайманки, энди ҳотиржам танаффусга чиқиб, келаси мавсумга тайёрлансак бўлади.
Ўйинга келадиган бўлсак, тўпни жуда ҳам яхши назорат қилдик ва ўзимизда вужудга келган имкониятлардан яхши фойдаланиб, 3 очко қўлга киритдик. Умумун олганда, мавсумни 6-ўрин билан якунладик. Мазкур натижа бутун жамоа учун муҳим эди”, – деди Арслонов.
Фикрлар