Сергей Арслонов: "Мухлисларга ўйин ёқди, деб ўйлайман"

Cоcа-Cоlа Суперлига 17-турида меҳмонда “Бухоро” билан дуранг қайд етган “Сурхон” клуби бош мураббийи Сергей Арслонов ўйин ҳақида фикр билдирди.

“Бухоро” ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб олдинга ташланишини кутгандик. Мухлисларга ёқадиган, кескин ва курашларга бой ўйин бўлди. Дастлабки дақиқалар биз учун қийин кечди. Кейинчалик тўпни назоратга олдик. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Мухлисларга ўйин ёқди, деб ўйлайман. Натижа ҳақида бундай дея олмайман.

“Қаердадир чарчадик, балки эмоционал жиҳатдан камчиликларимиз бордир. “Бунёдкор”га қарши Кубок ўйинида жуда кўп энергия йўқотдик. Шу боис бугун бироз ўйинимиз чиқмади”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!