Сергей Арслонов: Хатони биз, мураббийлар штаби қилдик
Cоcа-Cоlа Суперлига 19-турида ўз майдонида“Қизилқум”га мағлуб бўлган “Сурхон” клуби бош мураббийи Сергей Арслонов мағлубият сабаблари ҳақида гапирди.
- “Ўйинлар орасида қисқача танаффус юзага келгани учун бироз ўйинда муаммолар юзага келди дейиш мумкин. Ҳимояда кўплаб хатолар қилдик. Ўрта блокда айниқса ўйинимиз қовушмади. “Қизилқум”ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин учун шогирдларимга эътирозим йўқ. Хатони биз, мураббийлар штаби қилдик, дея оламан. Хатоларни кўриб чиқиб таҳлил қиламиз”, - деди Арслонов.
- “Футболчилар ўйинлар давомида хатолар қилиши нормал хол. Уларда ҳам босим бор. Турнир жадвалида бораётган ўрнимиздан янада юқорироқ кўтарилишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун очко йўқотмаслик кераклигини, ҳар бир очко зарурлигини барчамиз биламиз. Бу фактор албатта футболчиларга таъсир қилади. Ўйинлар орасидаги танаффус бизга бироз салбий таъсир қилди. Мураббийлар билан буни ўрганиб, таҳлил қилиб чиқамиз”.
- “Осиё ўйинларига жалб этилган футболчиларимиз етакчи ва жамоада ўз ўринларига эга бўлган футболчилардир. Уларнинг ўрни албатта билинади. Ўйин сифати ва тактикага таъсир қилади. Аммо, жамоада уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар этарли. Шу боис, бугунги мағлубиятни айнан уларнинг йўқлиги билан изоҳламаган бўлардим”.
Фикрлар