Сергей Ковалёв АҚШлик моделни зўрлаганликда айбланмоқда... У ким эди?

  • 16 январь, 2020, 15:57
  • 0
  • Бокс

AҚШлик модель Жейми Фронц молиявий келишув шартларини бажармаганлиги учун россиялик боксчи Сергей Ковалёвни яна бир бор судга берди .

Дастлабки суд қарорига мувофиқ Ковалёв 650 минг доллар тўлаб беришга ваъда берган, аммо боксчи 250 минг доллар бошланғич бадалдан сўнг тўловни тўла тўхтатган.

Энди эса Фронц Ковалёвга қарши 8 миллион доллар миқдорида даъво қўзғади. Жейми 2018 йил июнь ойида Биг-Бэр-Лейкда (Калифорния) жинсий алоқада бўлишдан бош тортгани учун Ковалёв уни калтаклаганликда айблади.

Моделнинг хабар беришича, боксчи унинг бурнини синдириб ташлаган. Қолаверса, унга мия чайқалиши ва яна бир қатор шунга ўхшаш ташхислар қўйилганлигини айтмоқда. Шунингдек, собиқ жаҳон чемпиони итини тепганини ҳам айтди. Ушбу иш бўйича суд жараёни давом этмоқда. Aгар, Ковалёвнинг айби исботланса, у тўрт йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!