Сергей Ковалёвда "Канело"ни мағлуб этиш учун қандай мотивация мавжуд?
WBO йўналиши бўйича ярим оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв кейинги икки йилда ўз фаолиятини якунламоқчи эмас.
"Мен келажакдаги боксдаги фаолиятимни ривожлантиришга тайёрман. Яна икки йилни боксда ўтказмоқчиман. Ҳозирда жисмоний ҳолатим яхши. Чунки Бадди Макгирт ва Тедди Круз каби ажойиб мураббийларим бор ва улар менга чиндан ҳам ёрдам беришмоқда. Ҳозир Aльваресни мағлуб этиш учун жуда кўп мотивацияга эгаман. Сабаби, мазкур ғалабадан кейин менда янада кўпроқ имкониятлар бўлади”,- дея, Ковалёвнинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз: 36 ёшли Ковалёв ва 29 ёшли мексикалик Сауль Aльварес ўртасидаги жанг 2 ноябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Фикрлар