Сергей Лушчан: "Рақибга етарли даражада қаршилик кўрсата олмадик"

  • 22 апрель, 11:01
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот  анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.
"Лочинлар" устози одатдагидек ўз сўзини ўйин ҳақидаги гаплар билан бошлади. 

- "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман. Ёмон ўйин кўрсатдик, деб ўйламайман. Рақибимизнинг ғалабаси ҳаққоний бўлди, деб ўйлайман. Эҳтимол, учрашув дуранг билан тугаганида адолатли бўлмасди.

- Ўзгаришлардан сўнг ҳам "Навбаҳор" ёмон ўйин кўрсатаётгани йўқ. Жамоа ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Бугун биз рақибга етарли даражада қаршилик кўрсата олмадик. Ишонч кўринмаяпти, биз бундай ўйин қураётганимиз йўқ эди. Ҳали олдиндан беллашувлар бор, тўғри ишлашга ҳаракат қиламиз. Футболда ҳар бир жамоада шунақа ҳолат бўлиб туради. Натижаларга ва жадвалга кузда қараймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!