Сергей Юран Ўзбекистонда ишлашга тараддуд кўряптими? У SPORTS.UZ сайти учун эксклюзив интервью берди

SPORTS.UZ сайти хорижлик таниқли мутахассислар билан эксклюзив суҳбатларни сиз азиз мухлислар учун тақдим этишда давом этади.

Россиялик футбол юлдузларидан бири – Сергей Юранни яхши биласиз-а? Охирги пайтларда ушбу мутахассиснинг билдираётган фикрлари бевосита бизнинг футболимизга ҳам тааллуқли бўлиб келмоқда.

Бунгача қатор россиялик таниқли мутахассислар билан эксклюзив суҳбатлар уюштирган сайтимиз журналисти Шуҳратбек Жўраев бу сафар айнан Юранни интервьюга кўндиришга эришди.

“Химки” клубининг собиқ бош мураббийи таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистонда ишлашга ҳам тараддуд кўраётгандек. Ҳар қалай суҳбатда Суперлигадан таклифлар борлигини яширмади. Лекин олдиндан қандайдир хулоса чиқаришга эрта. Чунки унинг ўзига яраша нархи бор ва асло арзон эмас.

Сергей Юран Sports.uz сайти учун бир қатор муҳим ва қизиқарли фикрларини билдирди. Тез орада мазкур суҳбат ҳукмингизга ҳавола этилади.

Бизни кузатишда давом этинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!