Серж Гнабрининг режаси ошкор бўлди
"Бавария" ҳужумчиси Серж Гнабри топ-клубдан таклиф тушсагина немис клубини тарк этиши мумкин. Акс ҳолда футболчи жамоада қолади, дея хабар берди журналист Флориан Плеттенберг.
Мюнхенликлар ҳали футболчи борасида бир қарорга қелмаган. Гнабри 2017 йилдан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда. Германиялик ҳужумчининг меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
Маълумот учун, жорий мавсумда Серж "қизиллар"нинг 17 та ўйинида иштирок этиб, бешта гол ва битта голли узатма амалга оширди. "Transfermarkt" портали 28 ёшли футболчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар