Сервер Жепаров: "Барча футболчилар яхши ўйин кўрсатишди, дея олмайман"
“Олимпик” – “Андижон” (0:1) баҳсидан кейин мезбонлар мураббийи Сервер Жепаров қуйидагича фикр билдирди:
- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Албатта, ғалаба қозонишимиз керак эди. Чунки иккинчи таймда рақибга нисбатан яхшироқ ўйин кўрсатдик. Биринчи бўлимда нима учун ўйинимиз қовушмади? Чунки ҳаво ҳарорати анча иссиқ эди. Барча футболчиларимиз яхши ўйин кўрсатишди, деб айта олмайман. Кимдир яхши, кимдир яхши ўйнай олмади. Биринчи таймдан кейин ўйини чиқмаётган йигитлар билан жиддий гаплашиб олгандик. Иккинчи бўлимда эса улар ўйинини кучайтирдилар. Барча йигитларга миннатдорчилигимни билдираман. Футболчилар чин юракдан ўйнаб хоҳласа, натижа кўрсатиш мумкин.
- Тимур Мамасиддиқовнинг ҳолати қандай?
- Тимурни анчадан бери жароҳати безовта қилиб келяпти. Тикланиши учун вақт камлик қиляпти. Менимча, сафга қайтиши учун яна вақт талаб қилинади, шекилли. Жароҳати билан ўйнаш анча қийин. Аввало соғайиши лозим, шундан сўнг майдонда яхши ўйнай олиши мумкин.
Фикрлар