Серхи Роберто
Ads

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Серхи Роберто жорий ёзги трансферлар даврида каталонияликлар сафидан кетиши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нтернет нашри хабар бермоқда.

25 ёшли футболчи жамоани Эрнесто Вальверде қабул қилиб олганига қарамай асосий таркибда майдонга тушмаётганидан норози бўлмоқда. Бундан ташқари Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клубидан Паулиньонинг ҳам жамоага келиб қўшилиши унинг кайфиятини янада тушириб юборди.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси аъзосини “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ҳамда “Ювентус” каби жамоалар ўз сафларига қўшиб олишга ҳаракат қилишмоқда. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси эса 2019 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Роберто ўтган мавсум Ла Лигада жами 32та учрашувда майдонга тушган ва жамоасининг 6та голига ассистентлик қилишга эришган.