Серхио Агуэро

"Манчестер Сити" твиттер саҳифаси хабарига кўра, Серхио Агуэро "Саутгемптон"га (3:1) қарши Англия кубоги 1/8 финал баҳсида ўзининг "шахарликлар" учун 350 ўйинини ўтказди.

31 ёшли футболчи юбилейини дубл билан нишонлади ва жамоасига 1/4 финалга чиқишига кўмаклашди.

Ушбу ўйиндан сўнг Агуэро айни дамда "Сити" сафида тўп сураётган футболчилар ичида клуб учун энг кўп ўйин ўтказаётган иккинчи футболчига айланди. Рўйхатни эса Давид Сильва 396 та ўйин билан бошқариб турибди.