Серхио Рамос Албанинг фаолиятини якунлашига изоҳ берди

  • 8 октябрь, 13:16
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид"нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда Мексиканинг "Монтеррей" клуби сафида тўп суриб келаётган Серхио Рамос "Интер Майами" футболчиси Жорди Албанинг профессионал фаолиятини якунлаш қарорига изоҳ берди.

"Қадрдоним Жорди, биз сен билан биргаликда қанча саёҳатлар ва тўқнашувларни бошдан кечирдик! Терма жамоа билан кўплаб муваффақият ва ғалабаларни нишонладик. Сен энг кучли чап қанот ҳимоячиларидан бири ва испан футболида из қолдирган буюк шахс сифатида кетяпсан. Футбол сени соғиниб қолади, аммо ҳар доим ёдида бўласан. Қаттиқ бағримга босаман ва қучоқлайман, биродарим", — деб ёзди Рамос ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Tecno

Маълумот учун, Алба жорий МЛС мавсуми якунлангач, бутсаларини михга илишини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!