Серхио Рамос: "Испанияда Мессига қарши ўйнаганимда азоб чекдим"
ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос ҳозирги жамоадоши Лионель Мессига қарши ўйнаган пайтларини эслади.
"Кўп йиллар давомида Мессига қарши майдонда ўйнашдан азоб чекдим. Лекин ҳозир мен унинг ёнида гапиришдан завқланаман. Месси - футбол тарихидаги энг яхши футболчи", - дея ҳимоячининг сўзларини келтиради парижликлар матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Рамос кўп йиллар давомида "Реал" сардори бўлган ва Месси "Барселона" таркибида унга қарши майдонда тўп тепган. Айни дамда Рамос ва Месси жамоадош, 36 ёшли испаниялик ҳимоячи аргентиналик каби 2021 йилдан буён ПСЖда ўйнамоқда.
Фикрлар