Серхио Рамос ўнинчи бўлди

"Реал" сардори Серхио Рамос Ла Лига доирасида "Уэска"га (2:0) қарши кечаётган учрашувни асосий таркибда бошлади.

Ушбу беллашув 34 ёшли футболчининг Ла Лигадаги юбилей 500-ўйини бўлди. Рамос бу кўрсаткични қайд этган ўнинчи футболчи сифатида тарихга кирди.

Бунгача, ҳимоячилардан Маноло Санчес (523 та баҳс) ва Микель Солер (504) беш юзлик довонни забт этганди.

Испания чемпионатида энг кўп учрашув ўтказган Андони Субисаретта ҳисобида 622 та беллашув бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!