Серхио Рамос: Қандай қилиб автогол урганимни тушунмай қолдим
Ads

 

“Реал Мадрид” жамоаси ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос “Севилья”га қарши (1:2) кечган Испания чемпионати 18-туридан кейин ўйин ҳақида ўз фикр билдирар экан, мағлубиятда ҳеч кимни айблаш керак эмаслигини айтди.

Ушбу ўйинда тажрибали испаниялик ҳимоячи 85-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди ва бу “Реал”нинг мағлубиятига таъсир ўтказди.

“Автогол қандай амалга ошганини тушунмай қолдим. “Реал”нинг мағлубиятида ҳеч кимни айблаш керак эмас ва ўзимни оқламоқчи ҳам эмасман. Шунчаки ғалаба қозона олмадик. “Реал”нинг ўйинидан фархланаман”, – дейди Серхио Рамос.