Серхио Рамос қизил карточкалар бўйича антирекордни такрорлади
Ads

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос “Депортиво”га қарши (3:0) Ла Лига 1-турида иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатишди.

31 ёшли футболчи ўйин якунига етиб бораётган вақтда рақиб футболчиси билан тортишиб, унинг юзига зарба берди ва иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Серхио Рамос Испания чемпионатида жами  18-марта майдондан четлатилди. У бу кўрсаткич бўйича “Севилья” собиқ футболчиси Пабло Альфаро ва “Сарагоса” вакили бўлган Хави Агуадо антирекордини такрорлади.