Серхио Рамос Йерродан ўзиб кетди

"Реал" марказий ҳимоячиси Серхио Рамос мадридликлар таркибида ўйин ўтказиш бўйича юқорилашда давом этмоқда.

Испания чемпионати 23-тури доирасида "Осасуна"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлаган испанияликлар сардори "қаймоқрангликлар" либосидаги 440- ўйинини ўтказиб мадридликлар афсонаси Фернандо Йерродан ўзиб кетди.

Ушбу рўйҳатни мадридликлар собиқ ҳужумчиси Рауль (550) бошқариб келмоқда, Маноло Санчис (523) икки, Икер Касильяс (510) уч ва Сантильяна эса (461) тўртинчи поғонани банд этиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Рамос олдинроқ, Ла Лиганинг кетма-кет 17 та мавсумида гол киритган илк футболчига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!