Серхио Рамосга янги харидор чиқди

“Реал”даги фаолиятидан сўнг ПСЖга кўчиб ўтган Серхио Рамос Франция чемпионатини ҳам тарк этиши кутилмоқда.

Footmercato нашрининг хабар беришича, испаниялик ҳимоячига АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлекси” клуби жиддий қизиқиш билдиряпти.

35 ёшли футболчи парижликлар сафида атиги бешта учрашувда қатнашиб, битта гол урди. У жароҳат туфайли жорий мавсумнинг 29 та ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Рамоснинг парижликлар билан келшуви келаси йили ёзда тугайди. Transfermarkt портали қатор совринлар соҳибини 8 миллион еврога баҳолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!