Сетьен: Кимманки, Мессини ўзгартира олсам!

"Барселона" клубининг собиқ бош мураббийи Кике Сетьен жамоа сардори ва етакчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди. 

"Ўйлайманки, Месси барча даврларнинг энг яхши футболчиси. Футбол тарихида жуда кўплаб юқори даражадаги футболчилар бор, аммо давомий тарзда ўзининг кучли формасини ушлаб қола олгани билан Лео ушбу эътирофга муносиброқ. 

Мессини бошқариш мушкул. Кимманки, уни ўзгартиришга ҳаракат қилсам! Уни борича қабул қилишингиз талаб этилади", - деди испаниялик мутахассис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар