Сетьен нима учун "Барселона"ни судга беришга қарор қилганини маълум қилди
"Барселона" собиқ устози Кике Сетьен каталонияликлар унга шартнома бўйича товон пули тўламаганлиги ортидан судга беришга қарор қилгани ҳақида айтиб ўтди.
"Шартнома бекор қилинганидан сўнг, "Барселона" менга товон пули тўламади, ҳеч нарса таклиф қилмади. Ҳатто истеъфога чиқарилганимни айтиш учун қўнғироқ ҳам қилишмади.
Шубҳасиз, ҳозир клуб қийин вақтларни бошдан ўтказмоқда. Бу эса натижаларга таъсир ўтказиши аниқ.
Доимо муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бера олишингизга ишонасан, бироқ гоҳида бунинг иложи бўлмай қолади. Биз қўлимиздан келган барча ишни қилди", - дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Сетьен август ойида "Барселона" бош мураббийлигидан бўшатилган эди.
Фикрлар