Сетьен: Уч очко олдик, энди

Кике Сетьен Испания чемпионати 31-тури доирасида "Атлетик" билан бўлиб ўтган ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин осон бўлмади, бироқ бу ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди, чунки қанча кам хато қилсак, мавсум сўнггида шунча яхши бўлади. Муҳим уч очкони қўлга киритдик, энди, "Реал"нинг ўйинини кузатамиз.

Ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз, вазиятларни аниқ якунлашимиз ва оптимистик руҳда давом этишимиз керак, айни шу унсур мавсум рестартидан кейин бизга бир қанча ўйинларда етишмади", - дейди Сетьен.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)