Сеулда Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг навбатдаги Бош Ассамблеяси бошланди

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг (МОҚА) навбатдаги Бош Ассамблеяси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Тадбирда 205 та Миллий Олимпия қўмиталари вакиллари иштирок этмоқда. Маълум қилганимиздек, Бош Ассамблеяда мамлакатимиз номидан Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Қўмита Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев қатнашмоқда. Бугун қуйидаги масалалар кун тартибидан ўрин олган:

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг иштирокчиларга мурожаати;
МОҚА ташкилотига президент ва катта вице-президент сайлаш тадбири;
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари якуни бўйича хулоса;
Бали-2023 Бутунжаҳон соҳил ўйинларига тайёргарлик бўйича ҳисобот;
Париж-2024 ёзги ва Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмиталарининг доклади;
Ҳалол спорт ва барқарорликни ҳимоя қилиш бўйича интерактив тематик сессиялар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!