“Севилья” “Барса” юлдузини олганини эълон қилади
“Севилья” Рональд Куман келганидан кейин каталонияликларга керак бўлмай қолган Иван Ракитични ўз таркибига қўшиб олади.
Бу трансфер шу ҳафтада эълон қилинади.
Томонлар 32 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери бўйича келишувга эришган. Гарчи Ракитичнинг “Барселона” билан бир йиллик шартномаси бўлса ҳам, у “Севилья”га эркин агент сингари бепул бориб қўшилади. Бунинг эвазига “Барселона” андалусияликларнинг айрим футболчиларини харид қилиш ҳуқуқини сўрамоқда. Хусусан, “Севилья” Диего Коста ва Жюль Кундени сотадиган бўлса, бу футболчиларга биринчи бўлиб каталонияликлар даъвогарлик қилмоқчи.
Ракитич каталонияликлар сафига 2014 йила айнан “Севилья”дан олиб келинган эди. Шу кунга қадар хорватиялик футболчи тўрт маротабадан Ла Лига чемпиони, Мамлакат кубоги соҳиби бўлди. Халқаро майдонда Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди.
Фикрлар