"Севилья" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади

Испаниянинг “Севилья” клуби Бразилиянинг "Коринтианс" жамоаси ҳимоячиси Гильерме Арана билан шартнома имзолади. Бу ҳақда андалусияликлар расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга қараганда 20 ёшли бразилиялик футболчи “Севилья” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

Энди Арана январда қишки трансферлар даври очилганидан сўнг янги жамоаси таркибида дебют қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!