“Севилья” ярим ҳимоячиси Нолито жамоа машғулотларининг бирида жиддий жароҳат олди.

Андалусияликлар расмий сайтининг хабар беришича 32 ёшли испаниялик футболчи қўл суякларини синдириб олган. Энди у тез орада жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Шундан сўнг у камида уч ой майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Нолито жорий мавсум “Севилья” сафида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар