Ads

Мексиканинг "Тигрес" клуби "Севилья" ярим ҳимоячиси Гвидо Писарронинг трансферини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 28 ёшли аргентиналик футболчи янги жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг трансфери учун эса мексикаликлар испан клубига 8,7 млн евро тўлашган.

Эслатиб ўтиш лозимки, Писарро учун “Тигрес” клуби бегона эмас. Боиси, у 2013-17 йилларда айнан мана шу жамоа шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг “Севилья” сафига ўтган.

Маълумот учун, Писарро якунланган мавсум “Севилья” сафида жами 40та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.