"Севилья" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра 24 ёшли ивуарлик футболчига "Севилья"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Ўз навбатида "қизил иблислар" Байини 33 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Байи жорий мавсум АПЛда жами 8та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!