Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ҳамда Испаниянинг “Севилья” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида заҳирадан майдонга тушган Виссам Бен-Йеддер 74 ва 76-дақиқаларда гол киритишга эришди. Бунга эса Ромелу Лукаку бир бор жавоб қайтара олди холос. Якуний ҳисоб 1:2.

Таъкидлаш лозимки, андалусияликлар ўз майдонларида ўтган илк баҳсда дуранг натижа қайд этишгани ҳисобига мусобақанинг навбатдаги босқичига йўл олишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: