"Севилья" Рим клубидан текинга футболчи олмоқчи

"Севилья" клуби раҳбарияти "Лацио"нинг бразилиялик ҳимоячиси Фелипе Луисга жиддий қизиқиш билдирмоқда, деб ёзмоқда журналист Альфредо Педулла ўзининг твиттер саҳифасида.

Манбанинг хабарига кўра, андалусияликлар 24 ёшли футболчини ёзда, унинг римликлар билан шартномаси якунланганда сотиб олиш ниятида. Шу тариқа у янги жамоаси сафига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Айтиш керакки, бразилиялик футболчига "Бетис" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фелипе жорий мавсум “Лацио” сафида барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!