"Севилья" "Рома"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
УЕФА Европа Лигаси нимчорак финали доирасидаги "Севилья" - "Рома" беллашуви ўз якунига етди. Унда андалусияликлар Римдан ташриф буюрган рақибларига ҳеч қандай имконият бермади. Учрашув 2-0 ҳисобида испанлар фойдасига ҳал бўлди.
Чорак финалда Лопетеги шогирдлари "Вулверхэмптон" - "Олимпиакос" қарама-қаршилиги ғолибига қарши куч синашади.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
ВАР вазиятни кўриб чиқиб, Манчинига қизил кўрсатиш кераклигини айтди.
- 90+'
Манчини огоҳлантирилди.
- 90+'
Кунденинг бош билан берган зарбасини Пау Лопес қийинчилик билан қайтарди.
- 90+'
Окампос ўрнига Васкес майдонга тушди.
- 90+'
Окампос фаоллиги эвазига бурчак зарбаси ишлаб олди.
- 90+'
Эн-Несири ўрнига Де Йонг майдонга тушди.
- 90+'
Банеганинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'
Пеллегрини ҳакамга ортиқча эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
- 81'
"Рома" устунликни ўз қўлига олди.
- 78'
Коларов ўрнига Виллар майдонга тушди.
- 76'
Фернандога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 73'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кунде ваниҳоят мақсадига эришди... Ҳакам офсайд борлигини айтди. ВАР буни тасдиқлади.
- 70'
Жеко жарима майдончасида тўпни қабул қилиб, айланиб олган ҳолда зарба берди. Бироқ тўп бироз юқоридан ўтиб кетди.
- 68'
Футболчилар чанқоқларини босиб олишади.
- 67'
Мунир Сусо ўрнига майдонга тушди.
- 66'
Окампоснинг чапроқдан йўллаган айланма зарбаси дарвозага бормади.
- 64'
Региллонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттира олади.
- 60'
Диего Карлос огоҳлантирилди.
- 58'
Пеллегрини ва Перес майдонга тушди. Заниоло ва Диавара захирага олинди.
- 56'
"Севилья" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.
- 53'
"Рома" турли усуллар билан "Севилья" ҳимоясини ёриб ўтмоқчи.
- 50'
Мхитаряннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси анча хавфли чиқди.
- 47'
Окампоснинг чап қанотдан уюштирган рейди футболчининг ноаниқ зарбаси билан якунланди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 45'
Танаффус!
- 45+'
Коларов сариқ карточка ишлаб олди.
- 45+'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Окампоснинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг, Эн-Несерининг бўш дарвозани ишғол қилиши билан якунланди.
- 39'
Спинаццоланинг қанотдан уюштирган тезкор ҳужумини жамоадошлари йўққа чиқаришди.
- 35'
Заниоло жамоасининг дастлабки зарбасини йўллади. Тўп йўналиши ҳимоячиларга тегиб ўзгарди. Бурчак тўпини ҳимоячилар бартараф этишди.
- 34'
Ҳаммаси жойида. Футболчи ўйинни давом эттира олади.
- 33'
Ибаньезга тиббий ёрдам зарур. Шифокорлар майдонда.
- 30'
Навасга ажойиб пас етказиб берилди. У дарвозабонни ҳам алдаб ўтишга эришди, бироқ тўп узоқлашиб кетди.
- 27'
"Рома" бироз фаоллашди.
- 24'
Футболчилар бироз чанқоқларини босиб олишади.
- 22'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Региллон соло юриш билан Лопесни ортда қолдирди. Дарвозабоннинг оёқлари орасидан тўп ўтиб кетди. "Реал" тарафларга Региллондан алангали салом!
- 20'
20 дақиқа ортда қолди ҳамки, римликлар бирорта хавфли ҳужум ташкил эта олишмади.
- 15'
"Рома" қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилмоқда. Бироқ андалусияликлар ҳам ҳимояда сергак туришибди.
- 12'
Бурчакдан узатилган тўпга Кунде бош билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.
- 10'
Майдон марказида Коларов қоидани бузди. Сусо жабрланувчи ролида.
- 7'
"Севилья" тўлиқ устунлик қилмоқда.
- 7'
Окампос ижросида дастлабки хавфли зарба. Пау Лопес ажойиб тарзда тўпни қайтарди.
- 5'
Региллоннинг чалғитувчи ҳаракатлардан сўнг жарима майдонига ёриб кириши сўнгги сонияда ҳимоячилар томонидан зарарсизлантирилди.
- 2'
"Севилья" футболчиси учрашувдаги дастлабки зарбани йўллади. Зарба ноаниқ эди, дарвозабон уни ушлаб олди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
УЕФА миқёсидаги учрашувлар коронавирус қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
Фикрлар