“Севилья” шов-шув кўтармай, катта рекорд ўрнатди
“Севилья” Европа Лигасининг ярим финалида “Манчестер Юнайтед”ни мағлубиятга учратганидан кейин XXI асрда финал йўланмасига энг кўп эга чиққан жамоага айланди.
Бу жамоа янги асрда халқаро миқёсида 11-маротаба финалда ўйнайдиган бўлди. Бунгача “Севилья” беш марта Европа Лигасида муваффақият қозонган. Суперкубок баҳсларида битта ғалаба ва тўртта мағлубият қайд этган.
Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўрин “Реал” жамоасига тегишли. Мадридликлар жами ўн марта - беш бор Чемпионлар лигаси финалида ва яна беш маротаба Суперкубокда майдонга тушган.
Кучли учликдан ўрин олган “Ливерпуль” футболчилари жорий асрда тўрт марта Чемпионлар лигаси ва икки марта Европа Лигаси финалида ва уч бор Суперкубок учун ўйинда иштирок этган.
Фикрлар