"Севилья" тўпурарларидан бири Туркияга кўчиб ўтмоқда
"Севилья" ҳужумчиси Эн-Несири Моуриньо қўл остидаги "Фенербахче"га ўтди.
Аввалроқ "Севилья" ўзининг тўпурари учун 18+3 миллион евро миқдоридаги биринчи таклифни рад этгани ҳақида хабар берилганди. Испания клуби белгиланган миқдорни 20 миллион бўлишини, кейин эса бонуслар кучга киришини талаб қилди. Натижада клублар келишувга эришишди.
Эн-Несири 2020 йилнинг январидан бери "Севилья"да ўйнаб келмоқда. Тўрт ярим мавсумда у 196 та ўйинда майдонга тушди, икки марта Европа Лигаси кубогини қўлга киритди ва 73 та гол уриб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар бешлигидан жой олди.
Фикрлар