УЕФА Европа Лигаси чорак финалидан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Севилья" учрашувида майдонга кеч тушиб келган испанлар интизомий жазога тортилади. Расмий хабарда қайд этилишича, андалусияликлар белгиланган дедлайннинг кечикишига сабабчи бўлган.

Бунинг учун жамоа умумий миқдорда 10 минг евро жарима тўлайди. Шунингдек, бош мураббий Хулен Лопетеги жиддий огоҳлантириш олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)