"Севилья" Ундерга қизиқиб қолди

Римнинг "Рома" жамоаси ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Sporun нашри берган маълумотга кўра, Ундер хизматига "Севилья" томонидан қизиқиш билдирилмоқда. 21 ёшли футболчи мавсум якунига етганидан сўнг, андалусияликлар билан шартнома имзолаши мумкин.

Шунингдек, Ундер хизматига "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Тоттенхэм" томонидан ҳам қизиқиш билдирилмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумда Ундер А Серияда 18та учрашувда майдонга тушган ва 3та гол урган ҳамда 5та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!